Электрга тўланган пул ҳисобга икки баравар бўлиб тушди. Ҳолатга расмий изоҳ берилди

Улашиш:

Ижтимоий тармоқларда электр энергияси учун тўловларда ҳисобга икки баробар пул тушаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Ҳолатга «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ изоҳ берди.

«Айни пайтда тўлов тизимлари билан боғлиқ техник носозлик кузатилганлиги сабаб, тўлов амалга оширилганда истеъмолчи балансида тўлов қолдиғи кўпроқ кўрсатилиши кузатилмоқда. Айни пайтда биллинг тизими орқали электр энергияси учун тўловлар хатоликсиз қабул қилинмоқда ҳамда баланс қолдиқлари тўғри шакллантирилмоқда.

Тез фурсатларда носозликлар бартараф этилишини маълум қиламиз.
Истеъмолчилардан электр энергияси ҳисоби кўрсаткичлари тўғрисида аниқ ва тўғри маълумотларни «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг расмий веб-сайтидага «Shaxsiy kabinet» орқали олишларини тавсия қиламиз», дейилади расмий хабарда.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.