Яқинлашиб келаётган совуқ об-ҳаво арафасида “Худудгазтаъминот” истеъмолчилардан танқисликни олдини олиш учун газдан оқилона фойдаланишни сўрамоқда.
“Ушбу қиш кунларида аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш учун барча саъй-ҳаракатлар қилинмоқда. Жорий йилнинг декабр ойида барча тоифадаги истеъмолчиларга 2 миллиард кубометрдан ортиқ табиий газ етказиб берилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7 фоизга кўпдир”, -дея маълум қилмоқда “Ҳудудгазтаъминот”.
Шунга қарамай, декабр ойининг ушбу кунларида 200 мингдан ортиқ уй хўжаликлари босимнинг пасайишига, 115 мингдан ортиқ аҳоли табиий газ танқислигига дуч келган, бу эса фуқаролар ўртасида асосли шикоят ва норозиликларга сабаб бўлмоқда. "Мовий" ёқилғини кам етказиб бериш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун табиий газни саноат корхоналаридан, автогазни тўлдириш станцияларидан, бошқа йирик улгуржи истеъмолчилардан мамлакат аҳолиси ва ижтимоий объектларига йўналтириш чоралари кўрилган.
Натижада 16,4 мингдан ортиқ юридик шахсларнинг иш жадвалига вақтинчалик чекловлар ва ўзгартиришлар киритилган ва тежаб қолинган табиий газ тақчиллик билан боғлиқ катта муаммоларнинг олдини олган, 3,5 миллиондан ортиқ абонент ва ижтимоий объектларнинг табиий газга бўлган эҳтиёжини қопланган.
Мутахассислар томонидан ўтказилган мониторинг шуни кўрсатганки, битта абонент томонидан кунига ўртача газ истеъмоли 15-35 кубометрни ташкил қилади. Бу ҳажм уйни иситиш, овқат тайёрлаш ва сувни қайнатиш учун етарли. Бироқ, "Ҳудудгазтаъминот" га онлайн тарзда келадиган ҳисоблагичларнинг кўрсаткичлари таҳлилига кўра, кунлик истеъмол ҳажми 35 дан 318 кубометргача бўлган уй хўжаликлари мавжуд.
Масалан, тизим яна шуни намоён қилганки, совуқ даврида ўртача 2 663 297 абонент 35 кубометргача газдан фойдаланади, бу жами кунига 44,3 миллион кубометр табиий газ ёки умумий ҳажмнинг 67 фоизини ташкил қилади. Шу билан бирга, 443 002 истеъмолчи 35 кубометрдан кўпроқ фойдаланади, бу кунига 22,1 миллион кубометр газни ташкил қилади. Яъни, абонентлар умумий сонининг 14 фоизи мамлакат аҳолисига кунига етказиб бериладиган табиий газ умумий ҳажмининг 33 фоизини истеъмол қилади. Эътибор беринг, ушбу ҳисоб-китоблар квартираларда марказий иситиш тизимига эга истеъмолчиларни ўз ичига олмайди.
“Ўзгидромет” ҳаво ҳароратининг яна бир пасайиши ҳақида хабар берганлигини ҳисобга олиб, аҳоли ва ижтимоий объектлар ўртасида табиий газ истеъмоли яна кўпайиши кутилмоқда. Соҳа мутахассислари ҳар бир хонадонга, ҳар бир уй хўжалиги ва фуқароларимизга совуқ кунларда ёқилғида ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги ва иссиқ ва қулай бўлиши учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширадилар”, - дея таъкидламоқда компания.
“Табиий газни истеъмолчиларга тенг ва адолатли тақсимлаш учун фуқароларимизнинг қўллаб-қувватлаши ва иштироки жуда муҳимдир. Иситиш қозонидаги ҳароратнинг бироз пасайиши, термостатдаги тезлик, "мовий" ёқилғидан асосий эҳтиёжлар учун фойдаланиш, шунингдек ортиқча газ истеъмол қиладиган қурилмаларни ўчириш уй хўжаликларига газ етишмаслиги ёки етказиб берилмаслиги билан боғлиқ муаммоларни олдини олади”, - дея қўшимча қилмоқда “Ҳудудгазтаъминот”.
Шу муносабат билан компания истеъмолчилардан ушбу вазиятни тушунишни ва табиий газдан максимал даражада оқилона фойдаланишни сўрамоқда. Муаммолар, саволлар ва таклифлар сиз 1104 ёки 104 рақамларига қўнғироқ қилиш мумкин. Газ таъминоти корхоналари мутахассислари ҳар бир мурожаат жойига бориб ўрганиб, табиий газни узлуксиз етказиб бериш юзасидан тезкор қарорлар қабул қиладилар.