«Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюроси «FREEZE» хизматини тест режимида ишга туширди.
Мазкур хизмат орқали жисмоний шахслар ўзларига тегишли кредит тарихи маълумотларини кредит ахборотидан фойдаланувчилар томонидан (янги кредит буюртмалари бўйича) бюродан олинишини чеклаб (тақиқлаб) қўйишлари мумкин бўлади ва кредит тарихи уларнинг хабарисиз ўрганилишини олдини олиш имкониятига эга бўладилар.
Яъни фирибгарлар сизнинг номингизга сизнинг хабарингизсиз кредит олишига йўл қўйилмайди.
Ушбу хизмат тури 2025 йил 1 январгача бепул кўрсатилади.