«Ялла» гуруҳи солисти Фарруҳ Зокировга «Озарбайжон Халқ артисти» фахрий унвони берилди.
Бу ҳақда озарбайжонлик таниқли журналист Намиқ Делидағли маълум қилди.
Делидағлининг ўз манбаларига таяниб ёзишича, мамлакат президенти Илҳом Алиев жорий йил 22 июль куни Фарруҳ Зокировга икки давлат ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун ушбу юксак мукофотни топширишга доир қарорни имзолаган.