Ўзбекистон давлат цирки артистлари Қозоғистондаги Almaty Circus Festival II халқаро цирк санъати фестивали Гран-присига сазовор бўлишган.
Кристина Воробьёва бошчилигидаги Sky Angels артистлар жамоаси арқонда ноёб элементларни ижро этишган ва уларнинг "Уч нафас" номли чиқишлари нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан энг юқори баҳоланган ва томошабинлар олқишларига сабаб бўлган.
Шунингдек, Ўзбекистонлик цирк артистлари Armoni Organizasyon бош директори Аҳмет Экшчи ва Қозоғистон давлат қирки фахрийларидан махсус совринларни қўлга киритишган. Бундан ташқари, уларга Санкт-Петербургдаги "Чегарасиз" халқаро цирк санъати фестивалига таклифнома топширилган.
Масхарабоз Девис Вассалло Олмаота шаҳри ҳокими томонидан махсус мукофот билан тақдирланган, олтин мукофотлар эса Россия ҳаво гимнастикачиси Мария Терентьева, унинг ватандошлари Светлана Михнюк ва Алина Габбасовага Duo Antresol номли чиқиши учун, шунингдек, Хитойдан блорган эквилибристка Вонг Мэнченга топширилган.
Фестиваль дастури 25 августгача давом этади.