БМТнинг етарли уй-жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси Балакришнан Ражагопал Ўзбекистонга келади. Тадқиқот Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Жиззах шаҳарларида ўтказилади.
Таҳлил объекти сифатида Ўзбекистон миллий қонунчилигида уй-жой олиш ҳуқуқи, шунингдек уни амалда қўллаш ҳолати танланган.
Балакришнан Ражагопал Ўзбекистоннинг энг йирик шаҳарларига ташриф буюриб, ушбу масалаларни ўрганиш асосида маъруза ёзади. Ҳисоботнинг муҳим қисми сифатида иқлим инқирозининг уй-жой соҳасидаги вазиятга таъсири масалаларини ёритиш режалаштирилган.
Ташриф дастури маҳаллий кўчмас мулк бозори ҳажми, таклиф этилаётган шароитлар, шу жумладан жисмоний қулайлиги, нархнинг арзонлиги ва уй-жойнинг яроқлилиги таҳлил қилинади.
Мутахассис оиладаги зўравонлик қурбонлари учун бошпаналарга, ётоқхоналарга ва уйсизларнинг яшаш жойларига ташриф буюради. Шунингдек, ҳокимият вакиллари билан бир қатор учрашувлар режалаштирилган.
Тадқиқотнинг ўзи 2025 йил март ойида нашр этилади.
Эслатиб ўтамизки, БМТ Қорақалпоғистонда экология ва соғлиқни сақлаш бўйича иккита лойиҳани ишга туширган.