Президент Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами муносабати билан бир гуруҳ ватандошларни мукофотлашга доир Фармонни имзолади.
Ҳужжатга мувофиқ, мамлакат иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, барча соҳа ва тармоқларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигини таъминлаш, Янги Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси, илғор инновацион технологияларни амалиётга жорий этиш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, ҳудудлар инфратузилмасини жадал ривожлантиришдаги улкан хизматлари, жамиятда ижтимоий барқарорликни сақлаш, маънавий янгиланишга эришиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун 200 нафардан ортиқ ўзбекистонликлар мукофотланди.
Жумладан:
- «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган чорвадор» фахрий унвони билан – 1 нафар;
- «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пиллачи» фахрий унвони билан – 2 нафар;
- «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор» фахрий унвони билан – 1 нафар;
- «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими» фахрий унвони билан – 3 нафар;
- «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор» фахрий унвони билан – 2 нафар;
- «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими» фахрий унвони билан – 3 нафар;
- «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвони билан – 1 нафар;
- «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи» фахрий унвони билан – 1 нафар;
- «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими» фахрий унвони билан – 1 нафар;
- «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фуқаро авиацияси ходими» фахрий унвони билан – 1 нафар;
- «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан – 4 нафар;
- «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан – 5 нафар;
- «Меҳнат шуҳрати» ордени билан – 16 нафар;
- «Дўстлик» ордени билан – 44 нафар;
- II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан – 4 нафар;
- «Содиқ хизматлари учун» медали билан – 14 нафар;
- «Жасорат» медали билан – 14 нафар;
- «Шуҳрат» медали билан (100 ёшдан ошганлар) – 14 нафар;
- «Шуҳрат» медали билан – 70 нафар ўзбекистонлик мукофотланди.
Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин ҳам Президент Мирзиёев бир гуруҳ фаолларни мукофотлашга доир ҳужжатга имзо қўйгани ҳақида хабар берилган эди.