Қирғизистонда ўзбекистонлик жиноий гуруҳ етакчиси Салимбойнинг тарафдори ҳибсга олинган. Видео

Улашиш:

Қирғизистонда қидирувда бўлган Салимбой Абдувалиевнинг тарафдори ушланган.

Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот-марказининг маълумотларига кўра, 68 ёшли қирғизистонлик Баткон вилоятининг Қизил-қия шаҳрида ҳибсга олинган.

  

"Амалга оширилаётган тезкор-қидирув тадбирларида Қирғизистон фуқароси, Боткен вилоятининг Қизил-қия шаҳрида истиқомат қилувчи 68 ёшли ҳибсга олинди. Тергов шуни аниқладики, гумон қилинувчи Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан қидирувда бўлган ва уюшган жиноий гуруҳ етакчиси Абдувалиев Салимбойнинг жиноий фаолиятига жалб этилган. Ҳибсга олинган шахс Абдувалиевга эҳтиром кўрсатиб келган, шунингдек, илгари Абдувалиев билан алоқаси учун ҳибсга олинган З.Э.Т. билан бирга Тошкент шаҳрида қўшма фотосуратга тушган", — дейилмоқда хабарда.

Тергов тадбирларини ўтказиш, шунингдек ўзбекистонлик уюшган жиноий гуруҳ раҳбари билан учрашув ҳолатларини аниқлаш учун фуқаро хавфсизлик қўмитасининг маҳаллий бўлинмасига олиб борлган.

Натижада, эркак жиноий мафкурадан воз кечган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.