МИБ яна бир оилани яраштиришга эришди

Улашиш:

МИБ ташкил этилганидан бери ижро соҳасида ундирилмай турган жуда кўплаб суммалар ундирилиши билан бир вақтда алимент масалалари билан боғлиқ ишларда ҳам ижобий ўзгаришларга эришилаётганлиги сир эмас. 

Хусусан, оиладан ажрашган ёки ажрашиш ниятида норасида фарзандларини тирик етимга айлантираётган жуда кўплаб ота-оналар давлат ижрочилари томонидан олиб борилаётган ижро ҳаракатлари жараёнида яраштирилмоқдаки, бу ҳолат болаларнинг етим бўлишини олдини олиш билан бир қаторда жамиятнинг кичик бир бўғини бўлган оилани сақлаб қолиш учун хизмат қилмоқда. 

Жумладан, Бахмал туманида яшовчи онага суднинг ижро ҳужжатига асосан фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган эди. Давлат ижрочиси томонидан жавобгар билан олиб борилган тушунтиришлар натижасида ушбу оила яраштирилди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.