SpaceX профессионал бўлмаган астронавтларнинг илк бор очиқ космосга чиқишидан иборат миссияни ишга туширган

Улашиш:

SpaceX биринчи тижорат миссиясини бошлаган, унда профессионал бўлмаган космонавтлар биринчи марта очиқ космосга чиқишади.

Бортида тўртта астронавт бўлган Dragon космик кемаси сешанба куни Флорида штатидаги Канаверал бурнидан учган.

  

Falcon 9 ракетасининг иккала қисми ҳам муваффақиятли ажралиб чиққан.

Polaris Dawn миссияси беш кунлик бўлади. Бу SpaceX компаниясининг Dragon космик кемасида космосга қиланган 14-чи парвоз ҳисобланади. SpaceX асосчиси Илон Маскнинг сўзларига кўра, парвоз халқаро космик станциянинг парвоз баландлигидан уч баравар юқорида амалга оширилади. Кема ердан тахминан 1400 километр масофага четлашади. Бу сўнгги 50 йил ичида одамлар амалга оширган энг юқори масофа саналади.  

214123123123.jpg

12 сентябр, пайшанба куни фуқаролик экипажи тарихда биринчи марта очиқ космосга чиқишни режалаштирмоқда. Бу жараёнда СпаcеХ томонидан режалаштирилган Лй ва Марс миссиялари учун янги скафандрлар синовдан ўтказилади. Улар космонавтларга кўпроқ ҳаракат эркинлигини беради ва дубулғаларида эса дисплей ва камера ўрнатилган.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.