Маҳалла раислигига ўтказилаётган сайловнинг биринчи кунида 52 фоиз амалдаги раислар ғалаба қозонди

Улашиш:

Жойларда иши гуруҳлар томонидан маҳалла раислари лавозимига 26 910 нафар номзодлар танланиб, маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда тавсия қилинди.

Кеча сайловнинг биринчи куни яъни 16 май куни ҳолатига кўра, 834 нафар маҳалла раиси сайланди (битта маҳаллага ўртача 2,7 нафардан номзод).

Сайланган раисларнинг 399 нафари, яъни қарийб 48 фоизи биринчи маротаба, 435 нафари яъни 52 фоиздан ортиғи амалдаги раисларни ташкил этади.

Раисларнинг 102 нафари аёллардан, 60 нафари маҳаллий кенгашлар депутатларидан иборат.

Сайланган раисларнинг сифат таркиби қуйидагича:

маълумоти бўйича:

768 нафари, яъни 92,1 фоизи олий, 62 нафари, яъни 7,4 фоизи ўрта-махсус, 4 нафари ўрта маълумотга эга;

ёши бўйича:

26 нафари 30 ёшгача, 198 нафари 30-40 ёшгача, 287 нафари 40-50 ёшгача, 252 нафари 50-60 ёшгача, 71 нафари 60 ёшдан юқори;

мутахассислиги бўйича:

270 нафари ўқитувчи, 123 нафари иқтисодчи, 137 нафари муҳандис, 52 нафари агроном, 41 нафари ҳуқуқшунос, 9 нафари шифокор, 21 нафари қурувчи, 5 нафари товаршунос, 10 нафари санъаткор ва спортчи ҳамда 166 нафари бошқа соҳа вакиллари.

Сайлов ўтказилган жойлар бўйича:

627 та мактабларда, 59 та коллеж ва лицейларда, 47 та маҳалла бинолари ва гузарларида, 30 та маданият уйларида, 23 та мусиқа ва санъат мактабларида, 23 та тўйхонада, 10 та корхона ва ташкилотларда, 6 та олий таълим муссасаларида, 1 та мактабгача таълим муассасасида ҳамда 8 та бошқа жойларда ўтказилди.

Ижтимоий тармоқларда сайловлар билан боғлиқ 18 та эълон қилинган маълумотларга Вазирлик, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимлари томонидан расмий муносабатлар билдирилди.

Бугундан бошлаб Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги Олий Мажлис Сенати ва бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан биргаликда “Маҳалла” телеканалида ҳафтада 5 кун тўғридан тўғри намойиш этиладиган “Минбар” кўрсатуви орқали жойларда сайловларнинг ташкил этилиши ва ўтказилиши билан боғлиқ жараёнларни муҳокама қилиб боради. Юртдошларимизда саволлари бўлса, ушбу кўрсатувда масъулларга мурожаат қилишлари мумкин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.