Ўзбекистон улгуржи сотувчилари учун спиртли ичимликларнинг минимал нархлар белгиланди

Улашиш:

Ўзбекистонда улгуржи савдо корхоналари учун алкоголнинг минимал сотиш нархи янгиланган.  

Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси алкоголли маҳсулотлар учун янги минимал улгуржи-сотиш ва чакана нархларни тасдиқлаган. Тегишли қарор Lex.uzда эълон қилинган ва 2024 йил 17 сентябрда кучга кирган.

Ҳужжат пиводан ташқари алкоголли ичимликлар учун улгуржи ва чакана нархларни тартибга солади.

Таъкидлаш керакки, 2023 йил май ойида тасдиқланган алкоголнинг минимал нархлари билан таққослаганда, ишлаб чиқарувчилар ва чакана сотувчилар учун нархлар сезиларли даражада ўзгармаган. Шу билан бирга, коньякнинг чакана нархи ошган.

  • 1 литр вино учун ишлаб чиқарувчи корхоналар учун энг кам сотиш нархи 14,4 минг сўм, улгуржи савдо корхоналари учун 15,1 минг сўм, минимао чакана нархи 16,4 минг сўм;

  • ишлаб чиқарувчи корхоналар учун 1 литр коньяк учун-57,4 минг сўм, улгуржи савдо корхоналари учун – 60,5 минг сўм, минимал чакана нархи – 66 минг сўм (63 минг сўм эди);

  • ишлаб чиқарувчи корхоналар учун 1 литр ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар учун - 37 минг сўм, улгуржи савдо корхоналари учун – 39 минг сўм, минимал чакана нархи – 43 минг сўм қилиб белгиланган.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.