“Ал-Наср”га янги мураббий тайинланди

Чоп этиш

“Милан” клубининг собиқ устози италиялик Стефано Пиоли Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби устозига айланди. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо  Х'даги саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, томонлар ўртасидаги келишув 2 йилга мўлжалланган. 2026 йилгача имзоланган шартнома кейинчалик ўзаро келишувга кўра яна 1 йилга узайтирилиши мумкин. 

58 ёшли Пиолининг охирги иш жойи “Милан” клуби бўлиб келаётганди. У “россонерилар” сафида 5 йиллик фаолияти давомида жамоага жами 240 та ўйинда мураббийлик қилди. “Қизил-қоралар” Пиоли билан биргаликда Италия А Сериясида ғолиб бўлди ва Европа Чемпионлар лигасининг ярим финалига қадар етиб борди.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив