Мусиқа оламида шов-шув. Лейпцигда ёш Моцартнинг илгари номаълум асари топилган

Улашиш:

Вольфганг Амадеус Моцартнинг илгари номаълум партитурасини Лейпциг мусиқа кутубхонасида топилган.

Мусиқий асар Serenate ex C деб номланади ва торли трио учун еттита миниатюра қисмидан иборат. Уларнинг давомийлиги тахминан ўн икки дақиқага тенг.

Ноёб топилма тахминан 1780 йилда композиторнинг ўзи томонидан қилинмаган нусхадир. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, партитуранинг ўзи 1760-йилларнинг ўрталаридан охиригача, Моцартнинг ўзи ўспирин бўлганида яратилган.

Мусиқа асари биринчи марта кейинги шанба куни Лейпциг операсида ярим соатлик бепул концерт форматида тақдим этилади.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.