Президент “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Фармонга кўра, мамлакатда таълим-тарбия тизимини ривожлантириш, соҳада ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ўқув жараёнига миллий ва илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш борасидаги муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ таълим ходимлари фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.
“Дўстлик” ордени билан
- Азаматова Галина Рауфовна — Пахтакор туманидаги “Kiddie” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти директори, Жиззах вилояти
- II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан
- Ибрагимов Рустам Асадович — Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактабининг чанг синфи ўқитувчиси, Жиззах вилояти
“Шуҳрат” медали билан
- Қўнишева Гулчехра Асадовна — Бахмал туманидаги 66-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Жиззах вилояти
- Насимов Бекзод Шермуҳаммад ўғли — Жиззах шаҳридаги Президент мактабининг информатика фани ўқитувчиси, Жиззах вилояти
- Тангиров Хуррам Эргашевич — Жиззах давлат педагогика университетининг информатика ва рақамли таълим технологиялари кафедраси доценти, Жиззах вилояти
- Шадияров Алишер Эшпўлатович — Дўстлик туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг тасвирий санъат ва чизмачилик фани ўқитувчиси, Жиззах вилояти