Ҳамма сафлансин! Алишер Қодиров аёллар ва қизларни армияга чақиришни таклиф этди

Улашиш:

"Миллий тикланиш" партияси етакчиси Алишер Қодиров янги таклифни илгари сурди: аёллар ва қизларни, шунингдек, олий ўқув юртларига кирмаган ёшларни ҳарбий хизматга чақириш лозим эмиш. Партия раҳбари бу ҳақда 27 сентябрда бўлиб ўтган партиялар ўртасидаги биринчи сайловолди баҳсларида маълум қилди.

Қодировнинг таъкидлашича, аёллар армиясидаги хизмат "бизнинг қадриятларимизга мос келади", яъни уларга бундай ҳуқуқ берилиши керак. Таъкидлаш керакки, Қодиров хизмат қилиш ҳуқуқини аёллар учун ихтиёрий қилиш ва уларга шартнома асосида хизмат қилиш имкониятини беришни таклиф қилмоқда.

"Ватанни ҳимоя қилиш масалаларида “эркак” ёки “аёл” тушунчалари йўқ. Бу миллий қадриятларга зид эмас", – деди Қодиров ва бундай ҳаракат мамлакатнинг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашга ёрдам беради, дея ҳисобламоқда.

Олий ўқув юртларига кирмаган мактаб битирувчиларига келсак, Қодиров улар учун армияда мажбурий бир йиллик хизматни жорий этишни таклиф қилган. Унинг бу ғояси ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш қадриятларига асосланаркан.

Эслатиб ўтамизки, партия раҳбари мактабдан кейин ишсиз қолган ўғил болалар армиясида хизмат қилиш ташаббусини 2024 йил март ойида эълон қилган эди ва Ватанни нафақат миллий гвардия, балки бутун жамият ҳимоя қилиши керак, деб ҳисоблади.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.