БМТТД Ўзбекистонга энергия самарадорлиги соҳасидаги ишларни яхшилаш учун ускуналар топширган

Улашиш:

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги техник меъёрлаштириш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти негизидаги Рақамли ресурс маркази БМТТД ва ҳамкорлардан замонавий ускуналар олган. Бу энергия истеъмоли тўғрисидаги маълумотларни олиш ва қайта ишлашни автоматлаштиришга ва биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишга имкон беради.

"Биз Рақамли ресурс марказини қўллаб-қувватлашдан ва унинг янада самарали ишлаши учун замин яратишдан хурсандмиз. Марказ фаолияти вазирлик ходимларини ўқитиш ва салоҳиятини ошириш, шунингдек, энергия тежайдиган технологиялар ва қайта тикланадиган энергиядан фойдаланишнинг афзалликларини намойиш этиш учун муҳим аҳамиятга эга", – деди БМТТД Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фудзии.

Энергия сарфини кузатиш, уни самарасиз сарфлаш сабабларини аниқлаш ва тежаш усулларини ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган марказнинг иши бюджетга ҳам, атроф-муҳитга ҳам фойда келтиради ва барқарор ривожланиш мақсадига эришишга имкон беради.

Келгусида у Ўзбекистоннинг энергия самарадорлиги йўлидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб, энергия тежайдиган ва кам углеродли уй-жойларни лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича ўқувлар ўтказиши мумкин.

Эслатиб ўтамизки, кўмак БМТТД ва Ўзбекистон қурилиш вазирлигининг Глобал экологик жамғарма (ГЭЖ) томонидан молиялаштириладиган "Ўзбекистонда энергия тежамкор қишлоқ уй-жойлари қурилишини ривожлантиришга кўмаклашиш" қўшма лойиҳасини амалга ошириш доирасида    тақдим этилмоқда.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.