Ўзбекистон сузиш федерациясига ажратилган пулларни «қариндошлар» ўзлаштириб юборган

Улашиш:

Прокуратура органлари томонидан спортни ривожлантиришга қаратилган қонунлар ижроси юзасидан ўтказилган тизимли назорат тадбирларининг бирида давлат бюджети маблағларини талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноят фош қилинди.

Гап шундаки, Ўзбекистон сузиш федерацияси мансабдор шахслари томонидан сузиш спорти учун ажратилган маблағлар ҳисобидан терма жамоа аъзоси бўлмаган, аслида Федерация Бош котиби А.Г.нинг оила аъзолари бўлган Н.Г., М.Г ва бошқа жами 15 нафар фуқароларни Туркия давлатига дам олишга юборилиб, 405 млн сўм маблағ талон-торож қилинган.

Шунингдек, амалда ўтилмаган ўқув - машғулот йиғинлар учун сохта буйруқлар асосида 458 млн сўм маблағлар ўзлаштирилган.

Бундан ташқари, Федерацияга халқаро мусобақа ва ўқув машғулотлари ўтказиш учун ҳомийлар томонидан ажратилган 1,2 млрд сўм маблағлар мақсадсиз сарфланиб, талон-торож қилинган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.