Жанубий Корея учун қалбаки ҳужжат тайёрлаган фирибгар қўлга тушди

Улашиш:

Марғилон шаҳрида фуқарони Жанубий Корея давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Б.И. (фирибгарлик жинояти учун судланган) фуқаро Б.Р.га Жанубий Корея давлатига ишга юборишини айтиб, унга қалбаки ҳужжатларни тайёрлаб бериб, эвазига 9 300 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланган.

Шунингдек, текширув давомида Б.И. томонидан 500 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.