Жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган Ўзбекистон - Эрон баҳси бўлиб ўтди.
Учрашув давомида бир нечта яхши имкониятлар бўлишига қарамай, дарвозалар ишғол қилинмади ва томонлар бир очкодан бўлишиб олишди. Меҳмонлар эса бир киши кам бўлиб қолишганди.
Ушбу беллашувдан сўнг ҳар икки жамоа мураббийлари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Қуйида термамиз устози Владо Радмановичнинг фикрлари билан танишиб чиқишингиз мумкин:
- Барага хайрли кеч. Биз бу беллашув жуда қийин ўтишини билардик. Сабаби, Эрон Осиёнинг энг кучли терма жамоаларидан бири. Учрашув ўта очиқ бўлмади. Шундай бўлса-да, қизиқарли беллашув гувоҳи бўлдик.
- Биз ўйиндан ўйинга кучайиб бораверамиз. Сабаби, яна 7 та беллашув бор ва уларнинг ҳар бири жуда муҳим ҳисобланади. Мухлислар худди бугун бўлгани каби кейинги учрашувда ҳам бизни қўллаб-қувватлайди деган умиддаман.
- Мураббийлар учун ҳакамлар ҳақида гапириш хато деб ҳисоблайман. Мураббийлар ўз ишини ва ҳакамлар ўз ишини қилгани маъқул.
- Мазкур баҳс давомида жаноб Катанец билан доимий алоқада бўлдик. Бироқ Сречко шу ерда бўлганида ҳаммаси яхшироқ бўлар эди.
- Терма жамоада футболчилар билан ишлаш учун, уларни етарлича тайёрлаш учун вақт кам. Термада биз уларни фақат тактик томондан тайёрлашимиз мумкин.
- Тўғриси, тактика ҳақида бу ерда гапиришни хоҳламайман. Биласиз, бизда бир муаммо бўлди. Бу Остон Ўруновнинг жароҳати. Айтиш керак, бизда бу каби футболчилар кўп эмас. Ўйинни кучайтиришга ҳаракат қилган бўлсак ҳам бу фойда бермади.