Ёмғир ва ҳароратнинг кескин пасайиши. Синоптиклар фавқулодда огоҳлантириш билан чиқишган

Улашиш:

Яқин кунларда Ўзбекистон бўйлаб совуқ ва нам ҳаво массаси тарқалади. Ўзбекистонликларни ёмғир ва ҳавонинг кескин совиши кутмоқда.

Ўзгидромет директори Шерзодхўжа Ҳабибуллоҳўжа бу тўғрисида Facebook даги ўз саҳифасида маълум қилган.

Хусусан, 13 октабрь куни совуқ ва нам ҳаво массаси Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига бостириб кириши кутилмоқда, 14-17 октябрь кунлари масса мамлакатнинг қолган қисмини қамраб олади.

Бу кунларда тунги ҳарорат аста – секин 3-8 даражага, шимолий ҳудудларда 0-2 даражагача совуқ бўлади. Кун давомида ҳаво 13-18 даражагача қизийди.

13-15 октябрь кунлари республика бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин, баланд тоғларда – қорга айланиши кутилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.