Солиқ қўмитаси раиси номидан Telegram орқали фейк хабарлар юборилаётгани айтилди

Улашиш:

Шерзод Кудбиев ижтимоий тармоқларда хусусан, Telegram’да ўзининг номидан айрим шахсларга хабарлар жўнатилгани ҳақида маълумот олган.

'Солиқ қўмитаси раиси номидан Telegram орқали фейк хабарлар юборилаётгани айтилди'ning rasmi

Солиқ қўмитаси раиси номидан ижтимоий тармоқлар орқлари сохта хабарлар юборилмоқда. Бу ҳақда қўмита раиси Шерзод Кудбиев ўз Facebook саҳифасида маълум қилди.

Шерзод Кудбиевнинг айтишича, ижтимоий тармоқларда, хусусан, Telegram’да унинг номидан айрим шахсларга хабарлар жўнатилгани ҳақида маълумот олган.

Барчани огоҳликка чақираман, бу фейк.

Сиз бу каби мазмундаги хабарларга ишонмасликни ва солиқ тизими ходимлари эса иш юзасидан топшириқларни электрон ҳужжат алмашиш ААТ орқали олишини эсдан чиқармасликларини сўрайман, — деди қўмита раиси.

Маълумот учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг202 прим 2 моддаси (ёлғон ахборот тарқатиш):

Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари (18 милли 750 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан (18 миллион 750 ми сўм) юз бараваригача (37 миллион 500 ми сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.