Россияликлар давлат хизматларидан фойдаланиш учун Ўзбекистонда электрон имзо олишлари мумкин бўлади

Улашиш:

Россия ҳукумати чет элда, шу жумладан Ўзбекистонда россияликлар томонидан электрон имзоларни (ЭРИ) олиш бўйича тажриба ўтказади. Бу уларга ўз ватанларидан ташқарисидаги "Давлат хизматлари" порталида бир қатор хизматлардан фойдаланиш имкониятини беради.

Тегишли ҳужжатни Россия Бош вазири Михаил Мишустин имзолаган. Тажриба 2024 йил 1 ноябрдан 2025 йил 31 декабргача Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистонда давом этади.

Янгилик "Давлат хизматлари"даги имзони масофадан туриб тасдиқлаш ва банклар билан ўзаро алоқада бўлиш имконини беради. Ушбу чора санкциялар шароитида Россия фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган.

Россия Бош вазири Ташқи ишлар вазирлигига “Россотрудничество” билан биргаликда тажрибани ташкилий қўллаб-қувватлашни мувофиқлаштириш ва амалга оширишни буюрган. Улар дастлабки натижалар ҳақида 2025 йил 1 октябргача хабар беришлари керак бўлади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.