Telegram асосчиси Павел Дуров мессенжерни тўлақонли видеоплатформага айлантириш бўйича биринчи қадам ташланганини эълон қилди.
Шу пайтгача телеграм-каналларда қисқа видеоларни кўришга фойдаланувчиларнинг кўп вақти ва трафиги кетарди (чунки видеолар бошланғич форматда жойланарди). 1 ноябрдан эътиборан Telegram видеоларни автомат тарзда сиқиб, сифатли томоша қилиш учун бир неча вариантни таклиф қилмоқда.
Интернет-уланиш тезлигига қараб фойдаланувчи ўзига керакли сифатни танлай олади, энди видеоконтентни томоша қилиш анча қулайлашди. Бунинг учун Telegramни янгилашни унутманг!