Ироқда қизларнинг розилик ёшини 9 ёшга тушириш режалаштирилган

Улашиш:

Ироқ парламенти қизларнинг розилик ёшини 18 ёшдан 9 ёшгача камайтирадиган, эркакларга вояга етмаганлар билан турмуш қуришга имкон берадиган қонунга тузатиш киритиш масаласини кўриб чиқмоқчи.

Буюк Британиянинг The Daily Telegraph газетаси хабар беришича, тузатиш амалдаги "шахсий мақом тўғрисидаги қонун"ни бекор қилади, бу ҳам аёлларнинг ҳуқуқларига таъсир қилади ва у ҳужжат ажралиш, болаларга васийлик қилиш ва мерос олиш ҳуқуқини чеклашни ўз ичига олади. Ушбу ташаббус Ироқ парламентида ҳукмронлик қиладиган ва қонун ислом ҳуқуқининг қатъий қоидаларига риоя қилишини эълон қиладиган консерватив шиа коалициясидан келиб чиққан.

Human Rights Watch вакиллари ва бошқа инсон ҳуқуқлари фаоллари ўзгаришлар мамлакатдаги аёллар ва қизларнинг асосий ҳуқуқларини хавф остига қўйишидан хавотирда.

"Тузатиш бу ҳуқуқларни шунчаки бузаётгани йўқ. У уларни йўқ қилади", - деди Human Rights Watchнинг Ироқ бўйича тадқиқотчиси Сара Санбар.

Ироқ парламенти қонун лойиҳасини тез орада муҳокама қилиши ва овоз бериши кутилмоқда.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.