Бу ҳафта Ўзбекистоннинг бир қанча ҳудудларида ёмғир ёғиши, туман тушиши ва ҳароратнинг пасайиши кутилмоқда.
Ўзгидромет маълумотларига кўра, 13 ноябрь куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси 0-5 даража, баъзи жойларда 2 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда. 13-14 ноябрь кунлари тушдан кейин 5-10 илиқ, 15 ноябрда 8-13 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди, туман бўлиши мумкин. Кечаси ҳарорат 0 дан 6 даражагача совуқ бўлади. 13-14 ноябрь кунлари тушдан кейин 3-8 илиқ, 15 ноябрда 5-10 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида 13 ноябрда ёмғир ёғиши мумкин, 14-15 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларда туман бўлиши мумкин. Кечаси ҳарорат 2 даражагача совуқ, кундузи 15 даражагача илик бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 13 ноябрь куни ўзгарувчан об-ҳаво кутилмоқда, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Кечаси 2-9 даража илиқ, кундузи 17 даражагача илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 14 ноябрь куни кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин, кейин ёғингарчилик тўхтайди. Кечаси ҳарорат 0-5 илиқ, кундузи 5-12 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларига келсак, 13-14 ноябрь кунлари ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик, 15 ноябрда эса ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. Кечаси ҳарорат 6 даражагача совуқ, кундузи эса 8 даражагача илиқ бўлади.