Чирчиқда ҳомиладор қариндошини ўлдирган эркак 24 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Чоп этиш

Чирчиқда ҳомиладор қариндошини ўлдирган эркак устидан суд жараёни бўлиб ўтган. У 24 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Zamon репортажи маълумотларига кўра, 31 ёшли эркак маст ҳолда сўнгги олти ой давомида ўзи билан бирга яшамаган рафиқасининг иш жойига борган. Эркак у ерда жанжал чиқарган ва кейин хотинига, унинг ҳомиладор синглисига ва дугонасига пичоқ урган. Қайнсинглиси олган жароҳатларидан вафот этган.

Жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар суди эркакни айбдор деб топган ва уни 24 йилга озодликдан маҳрум қилган.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив