Фарғонада дугонасини шафқатсизларча ўлдирган аёлга ҳукм чиқарилди. У 15 йилдан ортиқ умрини қамоқда ўтказади

Улашиш:

Фарғонада дугонасига пичоқ билан 20дан ортиқ зарба берган ва уни ўлдирган аёлга нисбатан ҳукм чиқарилган.

Суд жараёни жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида бўлиб ўтган. Кредит қарзлари туфайли қийин молиявий вазиятга тушиб қолган судланувчи қарзларини тўлаш учун дугонасини ўмаришга қарор қилган. Бироқ, марҳума дугонасидан шубҳалана бошлаган ва гувоҳларнинг сўзларига кўра, судланувчига эшикни очмаслик ҳақида қизини огоҳлантирган.

Жорий йилнинг май ойи охирида судланувчи қарзни тўлаш баҳонасида марҳуманинг уйига борган. Улар ўртасида жанжал келиб чиққан ва қотил дугонасига ошхона пичоғи билан 20 дан ортиқ зарба берган. Қотилликдан сўнг у жиноят изларини яшириш учун уйга ўт қўйган.

Қотил 15 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилиб, жазони умумий тартибдаги колонияда ўтайди.

Бундан ташқари, судланувчидан жабрланувчининг вакили фойдасига 73 миллион 334 минг сўм моддий зарар ва 40 миллион сўм маънавий зарар ундириш белгиланган.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.