Прокуратура терговчиси пора билан қўлга тушди

Улашиш:

Ўзбекистонда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг коррупцияга қарши кураши давом этмоқда. Яқинда Тошкент шаҳар Олмазор туман прокуратураси катта терговчиси С.га нисбатан ўтказилган тезкор-қидирув тадбири доирасида у келишилган 30 000 АҚШ долларидан 20 000 долларини олаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Терговчига нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми "а" банди бўйича жиноят иши қўзғатилди. Унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланди.

Бу ҳолат Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги тизимли ишлар ҳали тўхтаб қолмаганлигини яна бир бор тасдиқлайди. Шунингдек, мазкур ҳолат аввалроқ Тошкент шаҳар Юнусобод тумани прокуратураси катта терговчиси Ш.Ш.нинг 40 минг АҚШ долларини олиб, жиноий таъқибдан қутулиш мақсадида қочиб кетгани ҳақидаги хабарни ҳам ёдга солади.


Коррупциянинг барвақт олдини олиш ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш юзасидан чоралар кўрилиши мамлакатнинг ҳуқуқий тизимидаги муҳим йўналишлардан бири бўлиб қолмоқда.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.