2024 йилда Ўзбекистонда рекламага кетган умумий харажатлар 481,5 миллион долларни ташкил этади.
Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистон реклама харажатлари бўйича Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари орасида тўртинчи ўринни эгаллаган.
Биринчи ўринни Россия эгаллаган бўлиб, унда реклама харажатлари 10 миллиард доллардан ошади. Иккинчи ўринда Қозоғистон (777,7 миллион доллар) ва учинчи ўринда Украина (683,6 миллион доллар) жойлашган. Қизиқарлиси, Украина уруш ҳолатида бўлса-да, реклама харажатлари бўйича юқори ўринларни сақлаб қолмоқда.
Марказий Осиё минтақасида эса Ўзбекистондан кейинги ўринда Туркманистон турибди. Ушбу мамлакат реклама харажатларига 156,6 миллион доллар сарфлаган.
Шу тариқа, Ўзбекистон реклама бозорида ўз ўрнини мустаҳкамламоқда ва минтақадаги рақобатни оширмоқда.