Ўзбекистон Шарқий Қуддусдаги вазиятдан жиддий хавотир билдирди

Улашиш:

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Шарқий Қуддус бўйича баёнот билан чиқди.

«Ўзбекистон Республикаси Шарқий Қуддусдаги вазият кескинлашганидан жиддий хавотир билдиради.

Биз томонларни кескинликни кучайтирмасликка ва можарони тезроқ бартараф этиш учун барча зарур чораларни кўришга чақирамиз.

Фаластин-Исроил муаммосини ҳал қилиш халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг аввал қабул қилинган резолюциялари ва «икки халқ учун икки давлат» тамойили асосида амалга оширилиши зарур.

Биз томонларни ихтилофни мулоқот ва дипломатия йўли билан ҳал қилиш учун вазминлик ҳамда сиёсий ирода кўрсатишга чақирамиз», дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда мусулмонлар учун муқаддас саналган ал-Ақсо масжиди ҳудудида Исроил полицияси ва мусулмонлар ўртасидан қатор тўқнашувлар содир бўлди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.