АҚШ Давлат департаменти Қорақалпоғистон бўйича баёнот берди

Улашиш:

АҚШ Қорақалпоғистонда содир бўлган сўнгги воқеалар юзасидан хавотир билдирди ва қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик изҳор қилди.

«Биз Ўзбекистоннинг демократик ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз. Биз расмийларни Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятлари ва бурчларига мувофиқ, барча асосий ҳуқуқлар, шу жумладан тинч йиғилишлар ва ўз фикрини ифода этишга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилишга чақирамиз.

Биз расмийларни зўравонликларни халқаро меъёрлар ва илғор тажрибалар асосида тўлиқ, ишончли ва ошкора тергов қилишга чақирамиз. Қўшма Штатлар Ўзбекистон суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини доимий қўллаб-қувватлайди».

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев аввалроқ Туркия ва Россия президентлари билан ҳам мулоқот қилганди. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.