Шимолий Корея гипертовушли баллистик ракетани синовдан ўтказди

Улашиш:

Шимолий Корея товушдан 12 карра тез ҳаракатланувчи янги гипертовушли баллистик ракета синовини муваффақиятли амалга оширди. КХДР Марказий телеграф агентлиги маълумотига кўра, синов жараёнини мамлакат раҳбари Ким Чен Ин видеоалоқа орқали кузатган.

Расмий хабарда айтилишича, мазкур ракета Тинч океани минтақасида давлат хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳар қандай рақибга қарши ишончли ҳимоя воситаси сифатида мўлжалланган.

Шимолий Корея маълумотига кўра, ракета 1 500 километр масофани босиб ўтган. Бунга қўшимча, Жанубий Корея ҳарбийлари ракета Пхенян яқинидан учирилгани ва 1 100 километр йўл босиб, Япон денгизига тушганини қайд этган.

Ушбу синов халқаро ҳамжамиятда хавотир уйғотиб, минтақавий хавфсизлик бўйича янги баҳсларга сабаб бўлиши мумкин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.