Чорвоқ сайёҳлик ва рекреация зонасидаги ер участкалари Е-аукцион платформаси орқали сотувга қўйилган. Бу ҳақда платформа дирекцияси маълум қилмоқда.
Хабар қилинишича, лотлар қуйидаги объектларни қуриш учун таклиф этилади:
болалар лагерлари ва дам олиш жойлари;
пикник ва барбекю зоналари;
кафе ва ресторанлар;
кемпинглар;
спорт ва соғломлаштириш базалари;
савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари;
туристик бунгалолар ва шалелар.
Таъкидланишича, объектларга 300 мингдан уч миллион долларгача сармоя киритилиши керак.
Бошланғич нархлар 228 миллиондан 7,65 миллиард сўмгачани ташкил этади. Лотларни сайтда кўриш мумкин.