Жанубий Корея Украинага 2,3 млрд доллар ажратишга ваъда берди

Улашиш:

Корея Республикаси 2024 йилда Украинага 2,3 миллиард доллар ёрдам ажратади. Бу ҳақда НАТОга аъзо давлатлар ва уларнинг ҳамкорлари ташқи ишлар вазирлари учрашуви чоғида Корея Республикаси ташқи ишлар вазири Чо Таэ Ёл маълум қилди.

Вазир Чо Таэ Ёл мамлакатимиз Украинага тинчлик ўрнатиш учун ёрдам кўрсатишда давом этишини ва бу йилдан бошлаб 2,3 миллиард долларлик ўрта ва узоқ муддатли пакет ажратилишини айтди”, — дея хабар берди Жанубий Корея ТИВ хабарида.

Бундан ташқари, Жанубий Корея яраланган украиналик ҳарбий хизматчиларни реабилитация қилиш марказларини бошқариш учун НАТО жамғармаси орқали 12 миллион доллар ажратади.

Жанубий Корея Киевга қурол-яроғ ва ўқ-дорилар етказиб бермаяпти, балки унга гуманитар ва молиявий ёрдам кўрсатмоқда, дейилади ТИВ хабарида.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.