Байден Мирзиёевга учрашишни таклиф қилди

Чоп этиш

11 август куни юборилган мактубида АҚШ президенти Жо Байден Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевни Нью-Йоркда БМТ бош ассамблеяси доирасида Марказий Осиё ва АҚШ давлат раҳбарларининг (СА5+1) саммитига таклиф этган.

Бу ҳақда Forbes маълумот берди. 

«Ўтган бир йил давомида биз савдо ва сармоявий алоқаларимизни мустаҳкамлаш, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, минтақавий муаммоларни ҳал этишда ҳамкорлик қилиш каби ҳамкорликни янги босқичларга кўтардик. АҚШ Сизнинг сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларингизни қатъий қўллаб-қувватлайди», — дейилади мактубда.

Шунингдек, мактубда Саида Мирзиёеванинг жорий йил бошида Оқ уйга ташрифи ҳам тилга олинган ҳамда оилавий (маиший) зўравонлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгилангани, гендер тенглиги йўлида қилинаётган ишлар эътироф этилган.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив