2024-йил январь-ноябрь ойлари давомида солиқ хизмати органларининг ҳудудий 4-сектори томонидан республика бўйлаб 10 994 та сайёр қабул ўтказилди. Ушбу қабулларда жами 86 501 та мурожаат келиб тушган.
Мурожаатларнинг ҳолати:
▫️ Ҳал этилган – 69,1 мингта (79,9 %);
▫️ Тушунтириш берилган – 13,7 мингта (15,8 %);
▫️ Ўрганиш жараёнида – 3,6 мингта (4,2 %);
▫️ Рад этилган – 58 та (0,1 %).
Энг кўп сайёр қабул ўтказилган ҳудудлар – ТОП-3:
- Тошкент вилояти – 1 055 та;
- Фарғона вилояти – 976 та;
- Қашқадарё вилояти – 941 та.
Жиззах вилоятида сайёр қабуллар натижалари:
Жиззах вилоятида 668 та сайёр қабул ташкил этилди. Уларда жами 3 697 та мурожаат қайд этилди. Шуларнинг 73,7 фоизи ҳал этилган.
Сайёр қабулларнинг аҳамияти:
Сайёр қабуллар фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш, давлат идоралари ва аҳоли ўртасида самарали мулоқот ўрнатишда муҳим восита ҳисобланади. Мазкур тадбирлар доирасида берилаётган тушунтиришлар ва амалий кўмаклар фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга хизмат қилмоқда.
Келгуси режалар:
Ҳудудларда сайёр қабуллар ташкил этиш ишлари давом эттирилади. Солиқ хизмати органлари мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш ва ҳал этишга устувор аҳамият қаратишни мақсад қилган. Бу эса давлат хизматлари сифатини янада яхшилашга ёрдам беради.
Жиззах вилоят солиқ бошқармаси Ахборот хизмати