Ўзбекистонда кучли совуқлар: ҳарорат 15 даражагача пасайиши кутилмоқда

Улашиш:

15-17 декабрь кунлари Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. "Ўзгидромет" маълумотига кўра, бу даврда ёғингарчилик ёмғир ва қор шаклида бўлиб, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.

Шамол секундига 13-18 метргача, баъзи жойларда секундига 20-25 метргача кучайиши прогноз қилинмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 8-13 даражагача, айрим ҳудудларда эса 15 даражагача пасайиши, кундузи эса 0-5 даража атрофида бўлиши кутилаяпти.

Мутахассислар ҳайдовчиларни йўлларда эҳтиёткор бўлишга ва аҳолини совуққа тайёргарлик кўришга чақиришмоқда. Совуқ об-ҳаво билан боғлиқ барча эҳтимолий хавфларни инобатга олиш муҳимдир.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.