Эронда ҳижобсиз саҳнада чиқиш қилган хонанда ҳибсга олинди

Улашиш:

Эронлик машҳур қўшиқчи Парасту Аҳмади онлайн-концертдан сўнг ҳижобсиз ва елкалари очиқ ҳолда саҳнада кўринганлиги учун қўлга олинди. Концерт 30 дақиқа давом этган бўлиб, уч кун ичида YouTube платформасида икки миллионга яқин томошабин йиғди.

"Gazeta.ru" Телеграм-канали хабарига кўра, видео интернетга жойланганидан бир неча соат ўтиб, махсус хизмат ходимлари Парасту Аҳмадининг уйига бостириб кириб, уни сўроқ учун ҳибсга олган. Эрон қонунларига кўра, унинг бу ҳаракати "ахлоқ-одоб қоидаларини бузиш" сифатида баҳоланиб, оғир жазо қўлланилиши мумкин эди.

Бир неча кундан сўнг, хонанданинг озод қилинганлиги маълум бўлди. Бу воқеа Эрон жамоатчилиги орасида кенг муҳокамага сабаб бўлди ва кўпчилик уни "кичик ғалаба" деб баҳолади. Бироқ кузатувчилар мамлакатда шунга ўхшаш ҳолатлар сонининг ортиши хавф туғдираётганини таъкидламоқда.

Бу воқеа Эрондаги аёллар ҳуқуқлари ва ижтимоий эркинликлар учун кураш борасида яна бир муҳим масалага айланди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.