Кеча эрта тонгда Ульяновск вилоятида Ўзбекистон давлат рақамига эга Cobalt автомобили ва МАЗ юк машинаси ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Cobalt ҳайдовчиси йўл бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши ҳаракат йўлагига чиққан ва юк машинаси билан тўқнашган. Натижада енгил автомобилда бўлган беш нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганларнинг энг ёши 20, энг каттаси 49 ёшда бўлган.
Юк машинаси ҳайдовчиси жиддий жароҳатлар билан касалхонага етказилди. Ҳозирда давлат автоинспекция ходимлари воқеа жойида иш олиб бориб, автоҳалокатнинг сабабларини аниқламоқда.
Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консуллиги ҳалок бўлган фуқароларнинг жасадларини юртга қайтариш учун зарур чора-тадбирларни кўрмоқда. Консуллик барча зарур ҳужжатлар ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда фуқаролар оиласига ёрдам беришини маълум қилди.
Мазкур автоҳалокат яна бир бор йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш ва эҳтиёткорликни ошириш зарурлигини кўрсатмоқда.