Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги режасига кўра, электромобилларни қувватлаш тарифлари куннинг вақтига қараб фарқланади.
Энергетика вазирлигининг расми Telegram-каналига кўра, электр энергиясини истеъмол қилишнинг авж пайтларида, соат 06:00 дан 10:00 гача ва 17:00 дан 22:00 гача қувватлаш станциялари эгалари учун тарифлар ошади ва тунда, яъни соат 22:00 дан 06:00 гача уларга 50% гача чегирма берилади.
Мазкур қарор қувватлаш инфратузилмасини ислоҳ қилиш билан бирга амалга оширилади. Энергетика вазирлиги маълумотларига қараганда, мамлакатдаги қувватлаш станцияларининг атиги 10% фоизи стандартларга жавоб беради. Текширишдан ўтмаган станциялар демонтаж қилинган, чунки улар электр узилишларига олиб келиши ва қувватлаш сифатини пасайтириши мумкин.