Янги йилдан сўнгги дастлабки ҳафтада Ўзбекистонда ҳаво ўзгарувчан бўлади. 7 январдан бошлаб Каспий денгизидан совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келади. Ёмғир, қор, шамолнинг кучайиши ва ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда.
Ҳудудлар бўйича прогноз
6 январь:
- Ёғингарчиликсиз об-ҳаво, фақат Қорақалпоғистоннинг баъзи жойларида кечга яқин ёмғир ва қор ёғиши мумкин.
- Ҳарорат кечаси 5-14 даража илиқ, шимолда 3-8 даража илиқ.
7 январь:
- Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёмғир ва қор. Қорақалпоғистонда эрталаб ёғингарчилик.
- Шамол 7-12 м/с, баъзи жойларда 20-23 м/с гача кучайиши мумкин.
8 январь:
- Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Фарғона водийсида асосан қор кўринишида ёғингарчилик.
- Туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-5 даража илиқдан 3-6 даража совуққача пасаяди.
9-10 январь:
- Барча ҳудудларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
- Ҳарорат кундузи 5-7 даража илиқ, кечалари 3-5 даража совуқ.
Тошкент шаҳрида об-ҳаво
- 7 январь: Кечқурун ёмғир ва қор. Шамол 10-12 м/с.
- 8 январь: Ёғингарчилик, кечаси ва кундузи 1 даража совуқ-1 даража илиқ.
- 9-10 январь: Туман, ҳарорат кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 5-7 даража илиқ.
Тоғли ҳудудларда
6-8 январь кунлари вақти-вақти билан қор ёғиши, 7-8 январда айрим жойларда кучли бўлиши кутилмоқда.
Мутахассислар шамолли ва совуқ кунларда эҳтиёткорликка чақирмоқда. Туман ва музлаган йўлларда ҳаракатланишда эҳтиёт бўлиш тавсия этилади.