Қарши тумани – Кўкдала йўналишида йўл четлари кўкаламзорлаштирилмоқда

Улашиш:

Қарши тумани ҳокими Зоир Аликулов топшириғига кўра, ҳозирги кунда Қарши тумани – Кўкдала йўналишида катта ҳашар тадбирлари амалга оширилмоқда.

Ҳашар давомида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида йўл четларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Фаоллар ва ҳашарчилар биргаликда ҳудуднинг экологик ҳолатини яхшилаш учун турли дарахт ва кўчатларни ўтқазишмоқда.

Туман ҳокими Зоир Аликулов ҳам бугун эрталабдан ҳудудларда бўлиб, ишларни назорат қилди ва масъулларга аниқ кўрсатмалар берди. Ободонлаштириш тадбирлари ҳудуднинг экологик муҳитини яхшилаш ва аҳолига қулай шарт-шароит яратишга қаратилган.

Бу каби ташаббуслар “Яшил макон” лойиҳасининг амалий ижроси сифатида аҳолининг табиатга бўлган меҳрини оширишга ҳам ҳисса қўшмоқда.



Муҳриддин Жалолов, Қашқадарё

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.