2024 йил давомида «103» хизматига 2 713 та ёлғон чақириқ келиб тушган. Бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 792 тага камайган, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Энг кўп ёлғон чақириқлар қайд этилган ҳудудлар:
- Самарқанд вилояти – 645 та;
- Қашқадарё вилояти – 436 та;
- Фарғона вилояти – 259 та.
Энг кам ёлғон чақириқлар:
-Сирдарё вилояти – 17 та.
Қайд этиш жоиз, 2023 йилда энг кўп ёлғон чақириқ Тошкент вилоятида кузатилган бўлиб, 630 тани ташкил этган.
Шу муносабат билан ССВ аҳолини «Тез ёрдам» хизматига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишга ва хизмат ходимларининг асоссиз чақириқлар билан чалғитилмаслигига чақирди.