Жиззахда янги туғилган чақалоқ ўғирланди: гумондор аниқланди

Улашиш:

Жиззах вилояти ички ишлар органлари 2025 йил 31 январь куни янги туғилган чақалоқ ўғирлангани ҳақида хабар тушганини маълум қилди. Ҳодиса Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий маркази Жиззах филиалида содир бўлган.

Ҳодиса тафсилотлари

Маълумотларга кўра, Зафаробод тумани, Ёрқин шаҳарчасида яшовчи Х.М. 2025 йил 28 январь куни ўғил фарзандли бўлган. 31 январь куни тахминан соат 19:30 ларда юзига тиббий ниқоб таққан, 25-30 ёшлар атрофидаги аёл унинг палатасига кириб, “Болангизни шифокор кўригига олиб бораман”, деб чақалоқни олиб кетган ва   қайтариб келмаган.

Шу куннинг ўзида, яъни 31 январь куни соат 21:30 ларда жабрланувчи Жиззах шаҳар ИИБ 4-сон НҚга мурожаат қилган. Ҳодиса юзасидан тезкор қидирув ишлари олиб борилди.

Гумондор аниқланди

Олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни Ш.Рашидов туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз М.А. содир этгани аниқланди.

Ҳозирда ички ишлар органлари томонидан гумондорга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумотлар кейинроқ эълон қилинади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.