/* Kulrang matnlarni biroz to'qroq qilish (kontrastni oshirish) */ .ss_none a, .topmenu ul li a { color: #e0e0e0 !important; /* Och kulrangdan oqroq rangga */ } .about-widget p { color: #ffffff !important; /* Footer matnini to'liq oq qilish */ } .copytext { color: #cccccc !important; } /* Tugmalar fokus bo'lganda aniq ko'rinishi uchun */ a:focus, button:focus { outline: 2px solid #ffff00 !important; outline-offset: 2px; } Оға Хон IV 88 ёшида вафот этди: ислом дунёси йирик раҳнамосидан айрилди » Sangzor.uz — O‘zbekiston yangiliklari va tahliliy maqolalar

Оға Хон IV 88 ёшида вафот этди: ислом дунёси йирик раҳнамосидан айрилди

Улашиш:

Энг йирик исмоилий мусулмонлар жамоасининг раҳбари Оға Хон IV 88 ёшида Португалияда, оиласи қуршовида вафот этди.

1936 йили Женевада туғилган Оға Хон 21 ёшида, Гарвард университетида таълим олаётган пайтида, бобосидан кейин исмоилийларнинг 49-имоми сифатида тан олинган. Исмоилийлар уни Муҳаммад пайғамбарнинг бевосита авлоди деб ҳисоблайдилар.

Оға Хон мўътадил ислом ва диний бағрикенглик тарафдори эди. У камбағал аҳолига иқтисодий ёрдам кўрсатиш орқали экстремизмга қарши курашиш мумкинлигини таъкидлар эди.

"Ҳаёт сифатини яхшилаш ва умидсизликни умид билан алмаштириш зўравонликка қарши энг яхши чоралардан биридир", – деган эди у.

Оға Хон хайрия ва тараққиёт соҳасидаги катта фаолияти билан танилган. У таълим, соғлиқни сақлаш ва иқтисодий ривожланишга йирик сармоя киритган. У асос солган Оға Хон ривожланиш тармоғи (AKDN) дунёнинг энг йирик хусусий хайрия ташкилотларидан бири ҳисобланади.

Оға Хон раҳбарлигида қашшоқ мамлакатларда мактаблар барпо этилди, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда Марказий Осиё университети қўллаб-қувватланди.

Исмоилийлар жамоаси 2,5 миллиондан 15 миллионгача деб баҳоланиб, энг йирик қисми Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон вилоятида истиқомат қилади.