Ҳоким ўринбосарининг «Trailblazer»и жарима майдонига тиқилди

Улашиш:

Ижтимоий тармоқларда 70 005 DAV рақамли машина давлат рақамисиз ҳаракатланиб, шаҳар кўчаларида бемалол қоида бузиб юргани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, «Trailblazer» русумли 70 005 DAV давлат рақам белгили автомашина ҳайдовчиси Э.Т. бошқарувида бўлган транспорт воситасини «Қарши-Шаҳрисабз» йўналишидан орқа давлат рақам белгисиз ҳамда олд ва орқа ён ойналарини қорайтириб ҳаракатланиб юрганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-модда 5-қисми ва 126-моддалари билан ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган. 


Маълум бўлишича, мазкур автомашина аввал ҳам қоидабузарлик содир қилган ва ўшанда автомобиль Қашқадарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари Улуғбек Узоқовга тегишли экани айтилганди. Бунга қадар Улуғбек Узоқов Жиззах вилояти ва Дўстлик туманида ҳоким вазифасида фаолият юритган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.