Ўзбекистонда 1 мартдан иш ҳақи ва нафақалар ошиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

Чоп этиш

Ижтимоий тармоқларда 2025 йил 1 март ва 1 августдан иш ҳақи, пенсия ҳамда нафақаларнинг 10 фоизга оширилиши ҳақида тарқалаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур маълумотларни рад этиб, расмий баёнот берди:
"Ҳозирда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг ошиши бўйича ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган. Бундай маълумотлар фақат тегишли давлат органларининг расмий манбалари орқали эълон қилинади."

Шу боис фуқаролардан тасдиқланмаган хабарларга ишонмаслик ва фақат ишончли манбаларга таяниш сўралган.

- Расмий ахборот манбаларини кузатиб боринг.
- Текширилмаган хабарларни тарқатманг!

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив