Тошкентда “Ташвиш тугмаси” — хавфсизликнинг янги босқичи!

Улашиш:

Пойтахтда маҳаллаларда ташвиш тугмаларини ўрнатиш бошланди! Янги тизим аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқ-тартибот органларининг тезкорлигини оширишга қаратилган.

Қандай ишлайди?
Тугма босилган заҳоти камера унинг фаоллашган лаҳзасини ва тугмани босган шахсни қайд этади. Шундан сўнг, ИИБ ва Миллий гвардия наряди 4-6 дақиқа ичида воқеа жойига етиб боради.

Қаерларда ўрнатилмоқда?
Чилонзор туманидаги айрим маҳаллаларда бу тизим аллақачон ишга тушган. Режага кўра, яқин келажакда пойтахтнинг барча маҳаллалари “Ташвиш тугмаси” билан жиҳозланади.

 Нега бу муҳим?
12 февраль куни Келесда содир бўлган даҳшатли воқеа — 19 ёшли йигитнинг шафқатсизларча ўлдирилиши бутун мамлакатни ларзага солди. Марҳумнинг қариндошлари ва дўстларига кўра, жиноят маст ўсмирлар гуруҳи томонидан содир этилган. Ҳозирча фақат битта гумонланувчи қўлга олингани ҳақида расмий маълумот бор.

Ташвиш тугмалари шундай жиноятларнинг олдини олишга ёрдам берадими? Вақт кўрсатади. Аммо хавфсизлик борасида қўйилган ҳар бир қадам аҳоли учун катта суянч!

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.