Humo ва Payme тўлов тизимларида муҳим раҳбарлик ўзгаришлари амалга оширилди

Улашиш:

Ўзбекистондаги етакчи тўлов платформалари — Humo ва Payme раҳбариятида катта ўзгаришлар амалга оширилди. Бу кадрлар алмашинуви Paynet компаниясининг Humo’ни сотиб олиши билан боғлиқ трансформация жараёнининг навбатдаги босқичи сифатида баҳоланмоқда.

Humo’да раҳбар алмашди

Humo тўлов тизими Бошқарув раиси Алексей Максимов ўз лавозимидан озод этилди. У бу вазифада 2024 йил мартидан буён фаолият юритган эди. Унинг ўрнига ҳозирча Мақсаджон Муҳитдинов вақтинча раис этиб тайинланди. Муҳитдинов аввал Humo’да раис ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Шу билан бирга, Humoнинг собиқ раҳбари Шуҳрат Қурбонов компаниянинг Кузатув кенгашидан ҳам чиқарилди. Унинг ўрнига Paynet бош директори Анвар Исамуҳаммедов аъзо сифатида киритилди. Бу орқали Paynet’нинг Humo устидан назорати янада кучаймоқда.

Payme компаниясида ҳам янги раҳбар

Payme компаниясига янги бош директор этиб Станислав Сквирский тайинланди. Муттахассислар унинг келиши компаниянинг стратегик ривожланиши ва янги босқичга ўтиши билан боғлиқ, дея баҳоламоқда.

Шунингдек, Payme ўзининг устав капиталини 10 миллиард сўмга ошириб, 20 миллиард сўмга етказди. Бу эса молиявий имкониятларни кенгайтириш, янги лойиҳалар ва рақамли хизматларни жорий этишга йўналтирилиши мумкин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.